28K101Telegramda ochish
CEEC электри неча центдан бўлади? Хитой компанияси қайси тендерни ютди? Энергетика вазирлиги Хитойнинг CEEC компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш станцияларини қуриши ҳақида эълон қилди. Очиқланган ахборотга кўра, учта станцияда йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалиши ҳам қистириб ўтиб кетилган. Бу шаблон одатда янги газ-буғ станцияларига нисбатан ишлатиларди. Қуёш станциялари қайси газни ишлатади ва қайси газни тежайди? Ва энг асосий савол хитойлар қурадиган янги станциялар бўйича келишув қайси тендер натижалари ҳисобланади? Негадир China Energy Engineering Corporation номи охирги тендерларда қайд этилмаганди? Ё улар тендерсиз қурадими? Тендерсиз қурса 1 квт.соат электрнинг кафолатланган нархи қандай бўлади? Битим шартлари қанақа? Хитойлар буни очиқлашга рухсат берадими ё тижорат сирими яна? Бу саволлар нима учун? Чунки охирги пайтларда илгари маъқулланган қуёш станциялари бўйича ҳам ғалати ишлар бўлмоқда. Декабрдаги тендерлардан бирида 150 MВт бўлган қуёш станцияси қуриш бўйича Хитойнинг “GD Power – Powerchina” ҳар бир киловатт-соат электрни 4,828 цент таклифи билан ғолиб бўлганди. Энергетика вазирлиги 4, 828 центлик таклифни қиммат деб ҳисоблашини ва натижалар қайта кўриб чиқилишини маълум қилганди. Шу билан жимлик бўлиб кетди. Кейин Шерободдаги қуёш станцияси бўйича 1,80 центлик нарх лойиҳа бўйича янги қарордан олиб ташланди. Лойиҳа бўйича янги нархлар қандайлиги масаласи ёпиқ эди ва ёпиқлигича қолмоқда. Яна ҳамма жим. Охирги ҳафтада қуёш панелларини мажбурий ўрнатиш бўйича вилоятларда бошбошдоқлик роса авжига чиқмоқда. Эшагидан тушови қимматга тушадиган ва муқобил энергия ғоясини обрўсизлантирадиган ҳаракатларга нисбатан яна жимликдан бошқа муносабатни кўрмаяпмиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin