Охирги пайтлар иқлим ўзгариши муаммоси ҳақида кўп ўйлаяпман. Прогноз қилинган оқибатлар кутилганидан тезроқ юз бермоқда ва чангли бўронлар мисолида ўзимиз ҳам бунга гувоҳ бўляпмиз.
Умид бағишлайдиган бир нарса борки, табиатга онгли муносабатда бўлаётган ва янги технологияларни яратиш устида ишлаётган ёшларимиз етарли. Куни кеча Инновацион ривожланиш агентлиги “Яшил иқтисодиёт. Янги иқлим инновациялари” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказибди.
Тадбир меҳмони Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Рэ Квон Чунг ҳозирги кундаги долзарб масалалар ва соҳада келажакда амалга оширилиши зарур бўлган ўзгаришлар ҳақида ёшлар билан суҳбатлашиб, Яшил Инновациялар бўйича ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказган йигит ва қизларга ўз керакли тавсияларини берибди.
Ўйлашимча, эркин мулоқот тарзида, шундай ноформал учрашувларни ҳамма соҳаларда кўпроқ ташкиллаштириш, ёшларга ўзини яхширок намоён этиш ва аниқ ечимларни топиш имкониятини беради.