18K32Telegramda ochish
Федерал захира ставкани оширди. Қаттиқлаштириш фазаси тугадими? Кеча тунда Федерал захира тизими базавий ставкани 0,25 фоиз бандига 5,25-5,50%гача оширди. Бу 2022 йил мартдан бери ҳисоблаганда 11- қадамдаги оширилишдир. Бозор иштирокчилари мазкур қарорни кутганлари туфайли доллар Индекси ва облигациялар даромадлилигида жиддий ўзгаришлар бўлгани йўқ. Федерал захиранинг охирги 1,5 йилдаги асосий қарорлари мазмуни бандликни сақлаб қолган ҳолда инфляцияни 2,0%лик даражага қайтаришдан иборат бўлиб қолмоқда. Июнь якуни бўйича йиллик инфляция 3,0%гача пасайган, лекин мўлжал коридоргача пасайиши анча узоқ вақт олиши мумкин. Федерал қоғозлар бўйича фьючерсларда ставкаларнинг келаси йил май ойидан бошлаб 0,25 фоиз бандига пасайиши баҳоланмоқда. Демак, бутун 2023 йил ва келаси йилнинг бошида ҳам қарз нархи юқорилигича сақланиб қолади (Ўзбекистон учун ҳам муҳим).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin