17K32Telegramda ochish
Федерал захира тизими базавий ставкани 0,75 фоиз бандига оширди АҚШ Федерал захира тизими базавий ставкани бирданига 0,75 фоиз бандига 1,50-1,75%гача оширди. Охирги марта бундай кескин қарор 28 йил аввал 1994 йилда қабул қилингани таъкидланмоқда. Бундан ташқари ФЗТ қаттиқлаштириш сиёсати доирасида ҳар ойда 30 млрд.долларлик ғазначилик ва 17,5 млрд.долларлик ипотека қоғозларини сотишда давом этади. Сентябрдан бошлаб эса ҳар ойлик сотувлар ҳажми ойига ғазначилик қоғозлари бўйича 60 млрд.долларга ва ипотека қоғозлари бўйича 35 млрд.долларга етади. Юқори инфляция фонида айрим кутилмалар аслида бундан ҳам юқори эди. Захира тизими йил охиригача ставкани 3,4%гача кўтариши мумкинлигига ишоралар берган. Шунингдек, инфляция бўйича прогнозлар аввалги 4,3%дан 5,2%гача кўтарилган. ЯИМ ўсиши прогнози эса 2,8%дан 1,7%гача пасайтирилган. ФЗТ қарори эълон қилингач, фонд бозорлари индексларида 0,5-1,0% атрофида ўсиш қайд этилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin