Федерал резерв тизими ставкани кескин оширди
Қўшма штатлар федерал резерв тизими икки кунлик йиғилиши якуни бўйича асосий ставкасини бирданига 0,5 фоиз бандига - 0,75-1,00%гача оширди. Охирги марта бундай юқори кўтарилиш 2000 йилда юз берганди.
Захира тизими, шунингдек балансидаги облигациялар ва ипотека қоғозларини сотиш режалари билан ҳам бўлишди. 1 июндан кейин 30 млрд.долларлик ғазначилик облигациялари, 17,5 млрд.долларлик ипотека қоғозлари сотилиши айтилди. 1 сентябрдан кейин сотувлар ҳажми мос равишда 60 ва 35 млрд.долларгача етказилади.
Захира тизимининг қаттиқлаштириш қарорлари олдиндан маълум бўлгани ва бозор иштирокчилари кутган воқелик бўлгани учун фонд ва валюта бозорларида жиддий тебранишлар юз бергани йўқ.