BMW автомобили ишлаб чиқарган Калининград заводи ишчиларига томорқа ажратилади
BMW автомобиллари ишлаб чиқариш билан машҳур Автотор холдинги уруш бошланиши билан ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлган эди. Заводнинг юзлаб ишчилари таътилга чиқарилиб, уларнинг кейинги тақдири номаълум бўлиб қолаётганди.
Энди ишсиз қолган собиқ автомобилсозларга 10 сотихдан ер ажратилмоқда. Ер участкаларидан томорқа сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. BMW ишлаб чиқарувчилари буёғига деҳқончилик касб-асрорларини ўрганишни бошлайдилар.