Кредитлар муддатлари инфляцияга қандай таъсир ўтказади?
Марказий банк тадқиқотчилари 2018-2025 йиллардаги маълумотлар асосида ажратилган кредитларнинг муддатлари (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли) инфляция жараёнларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишган.
Таҳлил ва хулосаларга кўра, қисқа муддатли кредит маблағлари банкка қисқа муддатда қайтарилиши иқтисодиётга ресурсларни қайта тақсимлаш жараёнларини жадаллаштиради, бу эса, ўз навбатида, талаб томонидан инфляцияга босимнинг юзага келишига олиб келади.
Аксинча, узоқ муддатли кредитлар кўпинча “келажакдаги иқтисодиётга
сармоя” сифатида баҳоланади ва уларнинг иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш салоҳияти юқори деб ҳисобланади.
Тадқиқот билан танишиш мутахассислар ва экспертлар учун жуда фойдали бўлади.
.