19K252Telegramda ochish
Фоиз ва кредит канали миллий валюта курсига қандай таъсир кўрсатади? Валюта курси ошиб бораётгани муносабати билан тижорат банклари капитали етарлилигига қўшимча юклама ҳосил бўлади. Табиийки, банклар фақат 100%лик риск даражасидагина кредитлар ажратишга ўтади. Энди 100% риск шкаласида янги бериладиган корпоратив кредитлар 23%гача, жисмоний шахсларга эса 26%гача оширилиши мумкин. Кредитлар истаймизми ё йўқми, турли йўллар билан истеъмолни ва қўшимча импортни рағбатлантиради. Фоиз ставкалар кўтарилгач, кредитга талаб бирмунча мақбуллашади ва ажратиладиган янги кредитларнинг сўм курсига босими анча камаяди. Ўз-ўзидан, депозитлар ва омонатларнинг фоиз ставкалари ошади. Шу кунларда бозорда 24%, 25%лик омонатлар таклифлари пайдо бўлса, ҳайрон бўлмаслик керак. Содда айтганда сўмдаги маблағларни долларга айлантириш афзаллиги камаяди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin