Давлат ташқи қарзининг йиллик лимити 5 млрд.доллардан 7,3 млрд.долларгача оширилган
Параламент депутатлари уч ўқишда битта савол бермай, юмалоқ ёстиқ қилиб тасдиқлаб берган масалалардан бири давлат қарзининг чекланган ҳажмини ошириш билан боғлиқ бўлган.
Демак, 2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган
янги битимларнинг чекланган ҳажми 7,3 млрд АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун —
3,2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини
молиялаштириш учун — 4,1 млрд АҚШ доллари
миқдорида белгиланган.
Тасдиқланган қарз лимити жами 5 млрд.доллар эди, бюджетга 2,5 млрд.доллар, инвестиция лойиҳаларига 2,5 млрд.доллар.
Демак, Ҳукумат ўзи йил бошида белгилаган 5 мдрд.долларлик қарз лимитига сиғмаган ва лимитни 7,3 млрд.долларгача оширган. Бу лимит доирасида аллақачон қарзлар олинган, шунчаки йил тугашига 3 ҳафта қолганида орқа сана билан тасдиқлаб қўйишмоқда.
Ташқи қарз йиллик лимитининг бундай кескин оширилиши 2020 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.
Параламентда чиқиш қилган Ҳукумат вакили ташқи қарз лимити оширилиши бўйича асослантирилган тушунтириш бермаган. Эҳтимолки, қарз лимитининг оширилиши ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар қиймати ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин (айнан қайси?).
Ички қарз лимити 25 трлн.сўмдан 30 трлн.сўмгача кўтарилган.
P.S. Яширин иқтисодиётни ЯИМга қўшиб кўрсатиш муддаоларидан бири оқартиришдан ҳам янада кўпроқ қарз олишга имкон яратиш бўлиши мумкин.
Хусусан, 2030 йилда ЯИМ 150 млрд.доллар эмас, 200 млрд.доллар кўрсатилса, бюджет қоидаси бўйича бемалол қарз қолдиғини 100 млрд.долларгача кўпайтирса бўлаверади.