Ташқи қарз ва янги қарз
Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори
жорий йил ялпи ички маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги лимити сақланмоқда.
2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари, шундан Давлат бюджетини қўллаб қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун - 2,0 млрд АҚШ доллари,
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун - 2,5 млрд АҚШ доллари
миқдорида жалб қилиниши лимити ўрнатилмоқда.
2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат
қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми - 6 трлн сўм миқдорида белгилаш
назарда тутилмоқда.