29K136Telegramda ochish
Korzinka 110 млн доллар инвестиция жалб қилди Ҳаммамиз билган “Korzinka” — Ўзбекистондаги энг йирик савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш мақсадида Abu Dhabi Uzbek Investment, Oman Investment Authority ва UzOman молиявий ташкилотларидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган. Ўзбекистон тарихидаги энг йирик “private equity”инвестицияни жалб қилишда Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш марказининг ҳам ҳиссаси борлигини сармоя қидираётган ўзбек тадбиркорлари билишлари керак. Бу қандай марказ ўзи? Ушбу марказ ёрдамида тадбиркорлар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиши мумкин. Бу эса маҳаллий тадбиркорлар учун йирик маблағлар жалб қилиш, янги бозорларга чиқиш ва чет элда малака ошириш имкониятларини янада кенгайтиради. Марказда ҳар бир бизнес вакиллари учун мутаносиб ва мос бўлган платформа яратилган. Бундай имкониятлардан барча тадбиркорлар фойдаланиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Франциянинг Ўзбекистондаги тараққиёт агентлиги каби ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin