Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурлари ва тақчилликни молиялаштириш янада тезроқ ошади
Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар юқори суръатда ошишда давом этади ва Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда 25,0 трлн.сўм, 2027 йилда 29,6 трлн.сўм ва 2028 йилда 32,4 трлн.сўмга етади (2024 йилда 15 трлн.сўм, 2025 йилда 18,8 трлн.сўм). Солиштириш учун, 2025 йил бюджет параметрларида камтарроқ рақамлар акс этган (2026 йилда 21,0 трлн.сўм, 2027 йилда 24,2 трлн.сўм)
Шунингдек, бюджет тақчиллигини қоплашнинг асосий манбаи ҳам ташқи қарз жалб қилиш бўлиб қолади (2028 йилда 42,3 трлн.сўм).