13K51Telegramda ochish
Аҳмоқона демаслик мумкин бўлмаган сўровномалар ҳақида Турли телеграм каналлар ва гуруҳларда, уларнинг ўқувчилари сонидан қатъий назар, ўтказилаётган сўровлар ва уларнинг натижаларига камида жиддий ёндашиш мумкин эмаслиги ҳақида кўп айтилади. Чунки, аввало улар репрезентатив эмас, ижтимоий сўров аввало жамият вазни ва таркибига мутаносиб барча асосий ижтимоий гуруҳларни қамраши керак. Иккинчидан, ижтимоий сўров сўров ўтказаётган субъект ва унда қатнашаётганлар ё унинг қаҳрамонлари манипуляциясидан ҳимояланиши лозим. Аксар ҳолларда сўровлар ғирт манипуляция объектига айланади, айниқса унда номи қайд этилганлар тарафидан. Учинчидан ва энг асосийси ижтимоий сўров халқ иродаси ва танлови, дея талқин этилилишига кўп урғу берилади. Халқ иродаси фақат ва фақат сайловлар ва унинг натижаларида намоён бўлади. Аҳмоқона сўровномаларда эмас. Шунча гап нима учун дерсиз? Мана бу ерда ЎзА пропаганда машинаси "Энг намунали вазирлик" номинациясида сўровнома ўтказмоқда. Ўзингизни ва ўлчовларингизни ҳурмат қилсангиз, тўда ва подалар учун мўлжалланган сўровномалардан узоқроқ бўлинг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin