Турли телеграм каналлар ва гуруҳларда, уларнинг ўқувчилари сонидан қатъий назар, ўтказилаётган сўровлар ва уларнинг натижаларига жиддий ёндашиш умуман ярамайди.
Биринчидан, улар репрезентатив эмас, ижтимоий сўров аввало жамият вазни ва таркибига мутаносиб барча асосий ижтимоий гуруҳларни қамраши керак.
Иккинчидан, ижтимоий сўров сўров ўтказаётган субъект ва унда қатнашаётганлар ё унинг қаҳрамонлари манипуляциясидан ҳимояланиши лозим.
Учинчидан ва энг асосийси ижтимоий сўров халқ иродаси, дея талқин этилмаслиги лозим. Халқ иродаси фақат ва фақат сайловлар ва унинг натижаларида намоён бўлади.
Шунчаки ликбез.