Яна сўровномалар ҳақида
Ижтимоий тармоқлардаги сўровларга унча хушим йўқ. Сўровларда, одатда, сўровни уюштирувчи ўзи истаган жавоб кўпчиликни ташкил этишига эришиш мақсадида саволни тузади, жавобларни ҳам шунга яраша тартиблайди.
Масалан, "Сиз фан ва таълим тизимида улкан ютуқларга эришган Совет иттифоқига муносабатингиз қандай?" деган савол ангажирланган савол. Худди "Сиз миллионлаб фуқароларни қатағонга учратган, бутун бошли халқларга қарши голодомор ёки кўчириб юбориш сиёсатини қўллаган СССРга муносабатингиз қандай?" каби савол ҳам.
Сўровномада иштирок этаётган мутлақ кўпчилик базавий тайёгарлиги мавжуд бўлмаган респондентлар бўлади. Ўз-ўзидан қўйилган савол риторикага айланиб кетади.
Замонамизнинг энг муттаҳам, энг исқирт ва энг катта ўғри сиёсатчиси ҳисобланган Путин томонидан коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина Россияда рўйхатга олинганини эълон қилгани ортидан аксар телеграм каналлар ўз ўқувчиларидан Россия вакцинасини қабул қилган бўлармидингиз, дея сўровнома ўтказа бошлади.
Бир қарашда савол тўғридек. Ким ҳам соғлиғи ва ҳаётини ҳимоялаш учун вакцина қабул қилишни истамайди. Буни истамаслик ахир тентаклик-ку.
Лекин вакцина яратганини эълон қилган мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган тестлар ўта сифатсизлиги - сохта манфий ва сохта мусбат натижалар билан фавқулодда муаммолар яратгани ва беморлар ҳаётига хавф солгани, бу ярамас давлатнинг ҳакерлари вакцина ишлаб чиқариш билан машғул кўплаб марказларга ҳужумлар уюштиргани, Путинни қасамхўр ва ёлғончилиги, унинг учун инсонлар ҳаёти бир тийин эканлиги, мақсад ва муддаога эришиш йўлида ҳеч нимадан, ёлғонлардан тап тортмаслигини, ҳатто вакцина борасида ҳам геосиёсий бузғунчилик ва босим исташини инобатга олиш лозим бўлади.
Яъни сўровномадан аввал респондентлар камида юқоридагилардан огоҳлантирилиши лозим. Шунда сўровлардан иштирок этувчилар жавоб вариантларини танлашда тенг имкониятларга эга бўладилар.
@the_bakiroo
P.S. Мен Россия вакцинасини қабул қилмайман. Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вакцина келтириш бўйича бошқа муқобил вариантлар ҳақида ишлашни сўраб қоламан.