60K41Telegramda ochish
Ёлғон, фейк ёки асосланмаган хабар учун бу хабарни тарқатган илк манба масъулиятли бўлиши лозим. Қонун, ўқувчилари ва албатта жамоатчилик олдида. Ёлғон, фейк ёки асосланмаган хабарни репост қилиб ёки манбасини кўрсатиб жойлаштирган ОАВ ва блогерлар эса ўз ўқувчилари олдида репутацион ва малака масъулиятини қабул қилади. Репост қилинган хабар ёлғон, фейк ёки асосланмаган бўлиб чиқдими, шунинг ўзи ОАВ ва блогер учун жазо. Ахир биз Путин Россияси каби тубда эмасмизку: Репост, лайк ёки форвард учун жарима берадиган ёки қамайдиган. Бошқа томондан расмий ахборотлар суннатланаётган, статистика қайта ишланаётган, ёлғон гапириш нормага айланаётган, муносабат воқеликдан ортда қолаётган бир вақтда асосланмаган хабарларнинг кўпайиши ва тарқалиши - бу оқибатлар. Ахборот билан ёмон ишлашнинг (аниқроғи ишламасликнинг) оқибатлари бу.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin