18K18Telegramda ochish
Карантин чораларининг кутилаётган юмшатилишига жамоатчилик ижобий муносабатда бўлмоқда. Кўпчилик эҳтимолий йўқотишларни қабул қилган ҳолда иқтисодий фаолликка киришишга тайёр. 50 кун аввал ёзилганидек, вазият мураккаблашгудек бўлса, нега давлат чекламади, нега давлат ёпмади, дейиш сизнинг шахсий масъулиятингизни соқит қилмайди. Масофа сақлаш орқали, ниқоб ва қўлқоп тақиш билан сизни ўзингиздан кўра атрофдагиларни кўпроқ ҳимоялайсиз. Атрофингиздагилар масофа сақлаш орқали, ниқоб ва қўлқоп тақиш билан сизни ҳимоялайди. Ҳозирги шароитда шахсий хавфсизлик энди имконсиз: хавфсизликни фақат жамоавий тарзда амалга ошириш ва таъминлаш мумкин. Давлатнинг вазифаси эса очилиш ва ёпилиш вақтида у қутбдан бу қутбга тебранишдан кўра ҳаракатлар узвийлигини ва вазиятни олдиндан тўғри баҳолашни таъминлаш бўлади. Ёпилгандаги нопропорционал ва мантиқсиз тақиқлар қанча зиёнли бўлган бўлса, очилгандаги нопропорционал рухсатлар ва сигналлар ҳам шунчалик зиёнли. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin