Ўз уйингни ўзинг асра, деган ғалати шиор бўларди ўтган замонда. Ғалати бўлгани билан замонга мос дағал, лекин тўғри шиор эди.
Ҳозир, айниқса, қатъий карантин белгиланмаган кунларда бундан ҳам долзарброқ шиор "Ўз соғлиғингни ўзинг асра" бўлиши керак.
Аҳвол ёмон бўлганида тепадагилар яна қатъий карантинни қайтарган бўларди, катталар нима қилаётганини яхши билади, деб хотиржамликка берилманг.
Март-май ойларидан фарқли ўлароқ, ҳукумат коронавирус билан боғлиқ хатарларни баҳолашниям, ўзимизни асраш, асрамаслик, чеклаш ёки чекламасликниям ўз ҳолимизга қолдирди, назаримда.
Кўчага чиқиш, бозорга бориш, офисга бориб ишлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, дўконни очиш, кафени ишлатиш, ресторанда зиёфат уюштириш ва ҳакозо ҳаракатларнинг заруриятини ўзингиз баҳоланг. Баҳолагандаям эҳтимолий йўқотишларни тўлалигича тасаввур этиб кейин баҳоланг. Харажатлари ўз зиммангизда бўлишини ҳисобингизга киритинг.
Март ва апрель ойларидаги сингари касалликнинг биринчи белгиси пайдо бўлиши биланоқ бутун маҳалла, уй ўраб олиниб, сизни касалхонага ўзлари олиб кетишади, деган ҳаёлларга берилманг. Касалхонагача етиб бормаслик мумкинлигини истисно этманг. Касалхонага етиб боргандаям тезкор ва зарурий тиббий ёрдамгача улгурмасликлари мумкинлигини эътиборда тутинг.
Биз «олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ кўрсатилаётган юксак эътибор, дунё стандартлари даражасида ташкил этилган шароитлар сабаб» деб ўзингизни хурсанд қилишга шошилманг.
Ўзингизни ўзингиз асранг!
@the_bakiroo
- https://t.me/muhrim/1158@muhrim