Қизармайдиган Андижон
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилиб келинмоқда.
Унга кўра, хусусан ·Қизил ҳудуд - охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар ҳисобланади.
Деярли ҳар ҳафта махсус комиссия ҳудудларнинг тоифасини ўзгартириб бормоқда. Лекин айрим ҳудудларга нисбатан белгиланган қоидалар ишламаётгандек.
Масалан, расмий статистикага кўра Андижон вилоятида 2020 йил 6 июль куни 60 нафар, 28 июнь куни 14 нафар, 26 июнь куни 1 нафар, 25 июнь куни 1 нафар ва 24 июнь куни неча нафарлиги кўрсатилмаган касаллар аниқланган.
Лекин ўтган 12-14 кун мобайнида Андижон вилоятининг бирон бир тумани тоифаси қизилга ўзгартирилмаган.
Балки бу мамлакатдан ўзгача қонун-қоидалар ҳукм сурадиган вилоят ва вилоят ҳокимининг ўзига хос мақоми билан боғлиқдир. Балки Махсус комиссиянинг айрим эълон қилинмаган истиснолари бордир. Нима бўлгандаям тушунарсиз.
Ва шундай эҳтимол ҳам йўқ эмаски, агар бир ҳафта ё икки ҳафта аввал Махсус комиссия ўзининг белгилаган қоидаларига амал қилиб Андижон вилоятининг шикастланган тегишли ҳудудлари мақомини ўз вақтида қизилга ўзгартирганида кеча тан олинган авжланишга рўпара бўлинмасди.
Дарвоқе, Андижон вилоятидаги шикастланиш статистикаси ва уни тан олиш масаласи ҳам ўзгача - майли бу ҳақда кейинроқ.
@the_bakiroo
- https://t.me/ssvuz/2055@ssvuz
- https://t.me/ssvuz/1960@ssvuz
- https://t.me/ssvuz/1941@ssvuz
- https://t.me/ssvuz/1938@ssvuz
- https://t.me/ssvuz/1920@ssvuz