UzAuto Motors нархларни оширишга деярли тайёр кўринади
Нархларни ошириш кампанияси доирасида енгил пиардан бошланган ҳаракатларга бугун оғир артиллерия - ЎзА пропагандаси қўшилган.
Агентлик сайтида муаллифи кўрсатилмаган ва "реклама ҳуқуқида" белгиси қўйилмаган, чала русчадан чала ўзбекчага таржима қилинган қуйидаги тўмтоқ мақола пайдо бўлган:
"UzAuto Motors": нархларни ушлаб туриш даври якунланмоқда.
Иқтибос:
"Аммо мамлакатимизга келсак, сўровда қатнашган экспертларнинг ҳеч бири «нархларни ушлаб туриш» даври тугаганига шубҳа қилмайди: "UzAuto Motors" икки йил давомида сўмдаги нархини кўтармасдан туриб, нархни киритишга мажбур бўлади. ".
Монополист оширадиган нархларнинг миқёсига ҳам ишора берилган:
"15, 20 ёки 25 фоиз".
Маълумот учун, ўтган ва жорий ҳафта давомида UzAuto Motors электрон ва босма ОАВларда реклама ҳуқуқлари доирасида пиар материаллар жойлаштириб борди.