Серқуёшдаги энг циник ва антиинсоний монополистлардан бири "Ўзавтомоторс" маҳсулотлари нархини ошганлиги борасида нархлар оширилгач, қарийб 60 соат ўтиб баёнот берипти.
Эътибор беринг, бу вақт мобайнида на ҳукумат, на Монополияга қарши кураш қўмитаси ва на парламент бир оғиз изоҳ бергани йўқ.
Баёнотнинг энг кулгули жойи шуки, "Ўзавтомоторс"нинг 100%лик отаси - «Ўзавтосаноат» Ўзбекистонга олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиққанмуш.
Бу энди қип-қизил масхарабозлик. Қайси "ота" ўз "қизчаси"га рақобатчи-кундош пайдо бўлишига ташаббус кўрсатади.
Ҳар икки гапининг бирида 2017 йилдан бери нархларни оширмаганини таъкидлаган антиинсоний компания 2017 йил 1 июнда долларга боғлаб - сўмда сотиш баҳонаси остида нархларни 50%гача оширганини, долларга боғланган нархлар 2017 йил 1 июндан 2017 йил 2 сентябргача яна 9.5%гача ошганини биров эсламайди, деб ўйлашади чоғи.
Яна бир гап. Муҳрим кечаги постида ҳақ ҳар томонлама. Бизнинг барча эътирозларимиз "Ўзавтомоторс"дан кўра, бож тарифларини белгилаётганларга қаратилиши керак. Ўзбекистон автомобиль бозори ҳамма учун - ишлаб чиқарувчилар учун, айниқса импортерлар учун рационал бож шартларида очилиши лозим. Шундагина "Ўзавтомоторс" нархларни оширадими-йўқми, қанақа қасам ичади, қанақа ёлғон баёнотлар ишлатади, биз истеъмолчиларга асло қизиғи бўлмайди.
@the_bakiroo