Ҳафсалалар совумаслиги лозим
Монополистлар билан кураш узоқ ва муракаб йўл. Бармоқларни битта шақиллатиш билан улар йўқ бўлиб қолмайди.
Монополист судга шикоят қилишини билдирипти. Демак кураш давом этади. Демак антимонополия ва ўзбек жамоатчилигини, ростанам халқ сайлаган фаол депутатларнинг келишилган ҳаракатлари ҳар доимгидан ҳам кўра зарурроқ бўлади.
Энг аввало, Ўзавтомоторс потенциал харидорларининг ҳозирги стратегияси кутиш режими тарзида бўлиши керак. Улар ҳеч нарса ютқазмайди. Монополист сотувлар ҳажми кескин пасайиши (бусиз ҳам пасаймоқда) ва антимонополия босими, шунингдек харидорларнинг жамоавий ҳаракати ортидан нархларни пасайтиришга барибир мажбур бўлади.
Айни ўринда, энг асосий талаб Ўзавтомоторс билан бирга Ҳукуматга бўлиши лозим (бу антимонополия органларининг эмас, депутатларнинг ваколати).
Агар ҳукумат ҳар чоракда/ҳар ярим йилда/ҳар йилда ҳеч қурса 10%дан бож тарифларини пасайтириб борса, Ўзавтомоторс бунчалар юзсиз монополистга айланмаган бўларди.
Божларнинг пасайтирилиши нисбий афзалликни кўрсатувчи ҳисоб-китоб моделлари жамоатчиликка ва Ҳукуматга етказилиши керак. Бож тарифлари туширилиши ва бюджетга тушумлар ошиши корреляцияси жудаям юқори. Божларнинг босқичма-босқич пасайтирилиши Ўзавтомоторс орқали бевосита ва билвосита бюджетга тушаётганидан кўпроқ тушумларни таъминлай олишини кўрсата олиш зарур, айниқса ҳозирги карантин чекловлари вақтида.
Бу йўлда аввало Ҳукуматнинг иродали қарори ва ҳаракат режаси керак холос.
Ҳеч ким Ҳукуматдан импорт тарифларини бугундан ноллаштиришни сўрамаяпти. Монополист Ўзавтомоторсга унинг монополияси импорт тарифларини пасайтирилиши орқали яқин истиқболда йўққа чиқарилиши борасида очиқ сигналлар берилиши лозим.
@the_bakiroo
- https://t.me/uzautomotorscom/1268@uzautomotorscom