20K36Telegramda ochish
Трансформаторларга импорт божи ошириладими? Қарор билан Ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлари экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш вазифаси белгиланмоқда. Ижрочи сифатида Бош вазир ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раҳбари Ж. Ходжаев белгиланган (муддат 2025 йил октябрь). Мис симлар учун экспорт божлари оширилаётгани ҳақида аввал ёзган эдик. Энди, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш учун Трансформаторлар (ҳозирда 5% бож), ярим ўтказгичли асбоблар (бож йўқ), оптик толали кабеллар (ҳозирда 10% бож) оширилиши мумкин бўлади. Қизиқ тарафи, 2 ой аввал Ангренда трансформатор ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилганди. Ўзбекистонда қайсидир "маҳаллийлаштирувчи" корчалон пайдо бўлса, кўп ўтмай лобби ясаб, аждарҳо божлар қўйилиши нормага айланиб қолган. Масалан, 420 млн.долларга тушган ва навбатдаги зараркунандага айланган Тошкент металлургия заводи манфаати учун божлар киритилганди. Маҳаллийлаштириш афераларидан иборат аксар лойиҳалар аждарҳо божлар киритилмаса, сон-саноқсиз имтиёзлар берилмаса, аввалбошдан иқтисодий самарасиз. Лекин шуни кўра-била туриб яна қайта ва қайта хато қарорлар қабул қилинаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin