20K47Telegramda ochish
Ўлпон тўловини истеъмолчилар тўлаётган электротехника ишлаб чиқарувчиларига шунча имтиёз камми? Маҳаллий электротехника ишлаб чиқарувчилар ҚҚС тўлашда импортёрларга тенглаштириш таклиф этилмоқда. Йирик лойиҳаларни амалга оширишда хориждан келтирилган ускуналар ҳозирда ҚҚСдан озод қилингани ўзи хато. Бу хатони тузатиш ўрнига йилдан йилга имтиёз ва тақиқлар ҳисобига тушови ошаётган электротехника ишлаб чиқарувчиларга шу каби навбатдаги имтиёзларнинг берилиши хатони ва товони истеъмолчилар бўйнига тушадиган зараркунандаликнинг яна кенгайтирилиши бўлади. Электротехника ишлаб чиқарувчи "маҳаллийлаштирувчи"ларга аждарҳо божлар ва нотариф тўсиқлар қўйиб берилгани камми? Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган электротехника ва электромаиший маҳсулотларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси камлиқ қилдими? Фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга тушириб берилгани, сувтекин кредитлар, расмий дилерлик талаблари дея рақобатни ўлдириб берилган тўсиқлар етмаяптими? Бўлди-да энди. Шунча имтиёзлар ва преференциялар, "иссиқхона режимлари" ҳам етмаса, сизлар учун бозоримизни ёпиб танловимиздан воз кечсак ҳам, камлик қилаётган бўлса, дўконни ёпиб қўяверинглар. Ўзбекистонликлар бу самарасизларнинг яна қанча юкини кўтариши керак, яна қанча муддат ўлпон тўлаши керак? 30 йиллик хато - автосаноатдаги самарасизликдан ҳам ўтиб кетилдику. Бизга очиқ ва соғлом рақобатдан қўрқадиган бунақа чайқовчи маҳаллийлаштирувчиларниг нима кераги бор ўзи, дейдиган пайт келмадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin