40K167Telegramda ochish
Ишлаб чиқарувчи 24 доллар, импортчи 2 доллар ҚҚС тўлаши бу миф Айрим фикрларни матн формати тўлиқроқ етказа олади, айниқса бу ҳисоб-китобларга ва солиққа тортишга оид бўлса. Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи тўлаётган солиқлар ҳақидаги охирги баҳс ва мунозараларда ишлаб чиқарувчи кўп ҚҚС тўлаётгани ҳақидаги таъкидлар шунчалар кўп такрорланмоқдаки, тайёргарлиги йўқ ўқувчилар учун бу мифга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Айтайлик, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кондиционер реализация нархи 200 доллар, шундан унинг таннархи 180 доллар, бунинг ичида ҚҚС билан сотиб олинган маҳсулот ва хизматлар 150 доллар бўлсин дейлик. Бунда реализация вақтидаги ҚҚС 24 долларни, кирувчи ҚҚС эса (150*12%) 18 долларни ташкил этади. Бу ишлаб чиқарувчи бюджетга 6 доллар миқдорида ҚҚС тўлайди дегани (24-18). Энди импортчи тадбиркор, айтайлик, даъво қилинаётганидек, 200 долларлик кондиционерни инвойсда 15 доллар қилиб кўрсатдиям дейлик. Лекин ҚҚС ва бож тўловлари 15 доллардан эмас, маҳсулотнинг божхона қийматидан (маҳсулот ёки унга ўхшаш маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги нархи) тўланади. Яъни, импортдаги ҚҚС 200 доллар ҳисобидан нисоб олиниб, 24 доллар тўланади. Кўраяпсизки, 200 долларлик маҳсулот ҳисобидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи 6 доллар, импортчи 24 доллар ҚҚС тўлайди. ҚҚС ўз номи билан корхона занжирда ўзи қўшган қўшилган қийматдан тўланадиган солиқ ва бу солиқни якунда охирги истеъмолчи, яъни биз тўлаймиз. Ҳисоб-китобларда кондиционер учун 30%лик импорт божи ёки давлат харидларида 20%гача нарх преференцияси қўлланилмаган. Умумий қилиб олинса, кондиционер мисолида маҳаллий ишлаб чиқарувчига импорт қилувчига нисбатан 60%дан кам бўлмаган устунлик берилган. Имкониятларни тенглаштириш, яъни шартли ноллаштириш деганда шу фарқни бирхиллаштириш тушунилиши керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin