27K93Telegramda ochish
Имтиёз устига имтиёз имкониятларни тенглаштирмайди Кечаги йиғилишдан кейин хулоса қилиш мумкинки, электротехника соҳасига бусиз ҳам мисли кўрилмаган имтиёз ва преференциялар устига яна янги ва янги имтиёзлар тақдим этилади. Бир сиқим манфаатдорлар фойдасига ўзбек истеъмолчиси ва бюджет тимсолидаги давлатни жазолаш давом этади. Ўзи ёпиб берилган бозоримиз янада сургичлаб ёпиб берилади. Афсуски, йиғилишда ўтирган ва реалликдан хабардор бўлган масъуллардан ҳеч бири, айтайлик, 1 млрд.доллар "экспорт қилган соҳа" неча миллиард доллар "запчасть" импорт қилгани ҳақида, "маҳаллийлаштириш" баҳонаси амалда каррасига қимматлаштирилган импортга айланиб қолгани борасида лом-лим дегани йўқ. Нима учун шунча йиллардан бери рақобатдан ҳимоя қилиниб, истеъмолчини танловсиз қолдириб, теплица шароитида "бўрдоқига боқилаётган маҳаллийлаштирувчилар" ташқи бозорда раоқбатлаша олмаслиги, бундай бузуқ тарозида таннархнинг фақат шиширилиши сабабларига тўхталинмади. Охирги 4 йилда газ ва электр счетчикларини каррасига қимматлаштириб триллионлаб пул ўзлаштирганлар тафтиш қилиниши ва жазоланиши ўрнига, бу ёғига сув счетчиклардан тортиб лифтларга каррасига қимматлаштириб пул ўзлаштиришга яна карт бланш тақдим этилди. Имтиёзхўрларнинг цинизми шу даражага етдики, ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши таклифи илгари сурилди. Биронта виждонли туриб, тўхтанглар, қайтарадиган пулнинг ўзи бюджетда йўқ, таги йўқ, қолмади, энергетиклар тугатиб бўлди, дея олмади. Ёки бўлмасам, агар гап тенг имкониятлар яратиш ҳақида бўлса, ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚС имтиёзини бутунлай тугатайлик, деган таклиф янграмади. Бундан 2 ҳафта аввал эълон қилинган "ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши керак"лиги принциплари биринчи йиғилишдаёқ четга сурилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin