20K140Telegramda ochish
Ўзбекистон почтасини яширин қарор билан шимолликларга топширишдими? Spot нашри ҳам ўз манбасига таяниб, Ўзбекистон почтаси (UzPost) "хусусийлаштирилгани" ҳақида хабар бермоқда. Давактив яна ҳеч қандай изоҳ бермаган. Давактив одатда "хусусийлаштириш" амалиёти яширин қарорлар билан амалга оширилганида бошини қумга тиқиб олади. Охирги йилларда турли чўнтакларга сопини ўзидан чиқариб топширилган UNG Petro' ва нефтни қайта ишлаш заводлари, тўлов ташкилотларидан тортиб Деҳқонобод калий заводигача бўлган ўнлаб кейсларда Давактив "хусусийлаштириш" битимлари ва мундарижаси ҳақида маълумот очиқлашни лозим топмаган. Энг қизиғи шунча аномал, ёввойи ва ношаффоф кейслардан кейин ҳам зарбоп тўнга ўралган халқаро ташкилотлар ва ошхўр консультантлар ўз репутацияси ҳақида қайғурмай, Давактив билан мулоқот ва ҳамкорлик қилишда давом этишмоқда. P.S. айрим манбалар Ўзбекистон почтаси эгалиги ўтган йилги низоли ва криминал ситуацияда Путиннинг шахсан ўзи ҳомийлик қилган компанияга ўтганини айтишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin