38K133Telegramda ochish
Оғир келган 2025 йилда қанча ғалла йиғиб олинди? Ёз тугашига 2 ҳафта қолган бўлсада, Ўзбекистонда бу мавсумда қанча ғалла ҳосили йиғиб олингани ҳақида бирон расмий хабар эълон қилингани йўқ. Мисол учун, Фермерлар кенгаши ўтган 2024 йил 9 млн.тонна ғалла хирмони яратилгани ҳақида 30 июнда рапорт берганди. 2023 йилда 8,1 млн.тонна ғалла йиғиб олингани тўғрисидаги ахборотни 15 июлда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этганди. Бу йил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам, Фермерлар кенгаши ҳам айни масалада жим. 2025 йил бошида ёғингарчиликнинг камлиги ва илиқ ҳаво шароити сабабли ғалла ҳосилдорлиги 20 центнергача камайиши мумкинлиги хавотирлари бор эди. Мутахассисларга кўра, май ойи иссиқ ва қуруқ келгани туфайли бошоқлар тўлиқ етилмай, қовжираб, тўкилиб кетган. Натижада ҳосил кутилган ёмон прогнозлардан ҳам кам бўлган (айрим манбалар умумий ҳосил реал рақамларда 5 млн.тоннага етмагани ҳақида айтишмоқда). Балки ғалла хирмони ҳақида расмий хабар берилмагани ҳам шу билан боғлиқдир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin