Илгари 5 млн.тоннадан 7 млн.тонна ғалла хирмони ясаларди
Ўтган ёмон замонда 5 млн.тонна ғалла бўлмаган йилларда ҳам барибир 7 млн.тонна ғалла хирмони уюлди, дея 15 июлдан қолмай рапорт бериларди. Бу ўша давр учун сиёсий анъана эди.
Давлат харидидан ташқари фермерлар ихтиёрида қолдирилди, ишчиларга тарқатилди дея мўлжалдаги ҳисоб ясалгани билан, куз-қишда ун нархи, кейин чорва ва парранда учун ем нархи реал вазият қандай бўлганини билдириб қўярди.
Шунинг учун ғалланинг реал рақамлари керак (шиор учун шиширилган рақамлари эмас), бу нафақат фермерларга, бошқа ғалла хом-ашё бўлган ва ёндош соҳаларга ҳам тўғри ва аниқ тасаввур билан прогнозлар ва қарорлар қилишга ёрдам беради. Тўғри ва асосли рақамлар ортиқча ишлаб чиқариш (қишлоқ хўжалиги учун катта муаммо) ёки дефицитларни олдини олади, рағбатларни ўлдирмай, нархларни барқарорлаштиради.