21K148Telegramda ochish
Қозоғистонда буғдой ҳосили 20%гача кам бўлади USDA'нинг август прогнозларига кўра, Қозоғистон бу йил 15,5 млн.тонна буғдой ҳосили кўтаради. Бу ўтган йилдагидан 3,1 млн.тонна ёки қарийб 20% кам дегани. Ҳосилдорлик сезиларли тушиб кетган, гектаридан 12 центнер кутилмоқда (ўтган йили 14,2 центнер). Арпа ҳосилиям 3,8 млн.тоннадан 3,3 млн.тоннагача қисқариши кутилмоқда. Шунингдек, USDA Қозоғистон буғдой экспортини 10,2 млн.тоннадан 8,0 млн.тоннагача қисқартиришини прогноз қилмоқда (Қозоғистоннинг энг катта экспорти айнан Ўзбекистонга). 15 август ҳолатига қардошлар 1,6 млн.тонна буғдой йиғиб олганлар, мамлакат шимолида ўримга энди киришилмоқда (ҳукумат канали ҳар куни маълумот бермоқда). Қозоғистондаги ҳосил кўлами Ўзбекистондаги ун ва нон нархларига бевосита таъсир кўрсатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin