17K71Telegramda ochish
Қозоғистон ун ва буғдой экспортини 2 ойга квоталамоқда. Бу ҳозирча хавотирли эмас Қозоғистон ҳукумати 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспорти учун квоталар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Буғдой учун квота 1 миллион тонна, ун учун 300 минг тоннадан иборат бўлади. Ўзбекистон ҳукумати шу яқин 3 ойда 100 минг тонна буғдой ва яна қўшимча 500 минг тонна буғдой харид қилишни мўлжалламоқда. Бошқача айтганда, буғдой сотиб олиш режаларимиз Қозоғистон квоталари доирасида ва эҳтимолки, бундай келишувга квота киритилмасидан аввалроқ эришилган. Эълон қиинган квота режими кўпроқ психологик ва хавотирларни тарқатиш эффектини беради. Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам 2022 йилнинг янги ҳосили юқори даражада кутилмоқда, форс-мажор ҳодисалар юз бермаса, чиновниклар ўзларининг бузуқ қарорлари билан бозорга аралашмаса буғдой ва ун танқислиги юзага келмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin