Рубль ўзининг янги коридорини қидирмоқда
Бугундан бошлаб валюта биржаси орқали валюта сотиб олишда брокерлар учун ўрнатилган 12%лик комиссия бекор қилинганлиги чекланган валюта бозорига бирмунча қўшимча талаб ярата бошлади.
Москва биржаси очилиши билан валютага талаб жонлана бошлади ва ҳозирги соатларда 1 доллар учун 80 рубль таклиф этилмоқда.
Долларга талаб импортерлардан кўра жисмоний шахслар буюртмаси тарафидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Чунки валюта чекловлари бекор қилиниши ваъда қилинаётган сентябргача ҳали жуда узоқ ва номаълумликнинг чегаралари ҳаддан ташқари кенг.
Қўшимча чекловлар киритилмаса ва қўшимча енгиллаштиришлар пайдо бўлмаса, доллар/рубл учун янги мувозанатли коридор 80-90 атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.