Ўзбек банклари маъмурий коридор доирасида рубль курсини белгилашни бошлашди
Бугунга тавсия этилган коридор:
Рубль сотиб олиш курси 97 сўм.
Рубль сотиш курси 102 сўм.
Россиядан рубль келтириб уни сўмга айлантириб, кейин доллар сотиб олинса, 1 доллар 112,78 рублга тушади.
Солиштириш учун, Москва айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 130-160 рублдан сотилмоқда.
Маъмурий йўл билан Москва биржасида шаклланаётган курс умуман бозорни белгиламайди.
Россияликларнинг жамғарган рублларини Ўзбекистонга келтириб долларга айлантириб олишлари учун барча шароитлар яратилиш бошланди.
Беҳзод Ҳошимов айтганидек, бу рублдаги барча рискларни ўзбек сўмининг устига юклаш. Чўкаётган рубль бизниям чўктиришини қандай исташ мумкин?
Валюта соҳасида янги даврда шу вақтгача бирон бир жиддий хатога йўл қўйилгани йўқ эди. Лекин рубль билан боғлиқ масала жуда аянчли оқибатлар яратади. Кеч бўлмасидан, ҳаммасини бозорнинг ўзига қўйиб беришимиз керак.
- https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/1927@iqtisodchi_kundaligi