Ўзбекистон Европа Иттифоқининг Кенгайтирилган шеригига айланади
Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади.
Бу ҳақда Давлат раҳбари “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” юқори даражали учрашув иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилган.
Европа Иттифоқи ва бошқа шерикларимиз билан биргаликда самарали транспорт-логистика ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирилиши, ушбу чора-тадбирлар минтақамизнинг Ғарб ва Шарқ ўртасидаги хаб сифатидаги ролини қайта тиклаш имконини бериши таъкидланган.
Шунингдек, Озарбайжон Марказий Осиё ва Европани боғлашда стратегик кўприк вазифасини бажариб келаётгани ҳам алоҳида қайд этилган.
“Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” учрашувларида Европа Иттифоқи давлатларининг юқори мартабали сиёсатчилари иштирок этишмоқда.