27K48Telegramda ochish
Йил дастурида лойиҳага солиштирганда қайта тикланувчи энергияга оид режалар янада оширилган Қабул қилинган “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат Дастурида аввал эълон қилинган лойиҳага нисбатан қатор ўзгаришларни кўриш мумкин. Айниқса қайта тикланувчи энергия ва қуёш панели ўрнатиш билан боғлиқ параметрларга оид. Имзоланган Дастурга кўра, 2025 йилда умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш кўзда тутилмоқда (лойиҳада 3,5 ГВт эди). Қуёш панелларини ўрнатиш параметри 785 мегаватт деб кўрсатилмоқда (лойиҳада 27 мингдан зиёд ижтимоий ва хусусий объектларга ҳамда 35 мингта хонадонларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш). Барпо этиладиган гидроэлектрстанциялар қуввати 225 мегаватт деб қайд этилган (лойиҳада 160 мегаватт). Қайта тиклануви энергия манбалари жами генерация қувватлари таркибидаги улуши 40 фоизга етказилиши белгиланган (лойиҳада ушбу рақам йўқ эди). Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилишида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш Бош Прокуратурага топширилган (лойиҳада йўқ эди). Дастур иловалари ҳали тўлиқ эълон қилингани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin