16K37Telegramda ochish
Андижон вилоятида энг кўп кичик ва микро ГЭСлар қурилади Аввалги йиллардаги ҳужжатлар билан кичик ва микро ГЭСларнинг қуриш ва ишга тушириш режалари 25%га ҳам бажарилмаган. Мисол учун, 2025-2026 йилларда жами қуввати 164 МВт бўлган 2 983 та микро ГЭС қуриш ва йилига 500 млн кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш режа қилинган. Амалда ишга тушган қувватлар 40,8 МВтни ташкил этган. Янги Дастурга кўра, 164 МВт қувватли кичик ва микро ГЭСлар қуриш режаси 2030 йилгача узайтирилиб, қайта тақсимланган (қурилгани билан бирга 204,8 МВт бўлади). Энг кўп қувватлар Андижон вилоятида ишга тушиши керак — 65,4 МВт. Энг ками Тошкент шаҳрида — 455 кВт (Маҳаллийлаштириш қироли — Технопарк Бўрижарда аукциондан ташқари "тажриба" ўтказаётганидан хабарингиз бўлса керак). Қарорда кичик ва микро ГЭСлар учун маҳаллийлаштириладиган технология, агрегат ва бутловчи қисмлар аниқ рўйхатини шакллантириш ҳам белгиланган (бу лойиҳаларни қанчалик қимматлаштиради ва сифатсизлаштиради?). Кичик ва микро ГЭС лойиҳалари ташаббускорларига қўшимча сув босимини яратиш мақсадида каналлар, дарёнлар ва ўзанлар конструкциясига ўзгартириш ҳуқуқини бериш, барибир, қарорга қўштирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin