"Маҳаллийлаштирувчи" Технопарк микро ГЭС ҳам қуради
Бўрижар каналидаги иккита ГЭС қурилиши аукцион ўтказилмасдан “Технопарк” МЧЖга топширилган. Икки ойда қуриб битказилиши айтилган лойиҳа ҳамон ишга тушмаган. Кунўз суриштирувларида айтилишича, Технопарк'ка ГЭСлар қуришни топширишдан мақсад – энергия ишлаб чиқариш эмас, технологияни маҳаллийлаштириш.
Технопарк маҳаллийлаштирган технологиялар бўйича қурилган микро ГЭСларда электр энергияси қанчага тушишига ва қанчага қимматлашишига аниқлик киритилмаган (ҳар сафар бўлганидек, танловсиз ва ҳуқуқсиз истеъмолчи бор, тўлайверади, дейишган бўлса керак).
Технопарк'нинг маҳаллийлаштириш қиролига айлантирган тендерсиз келишувлар ва уларнинг оқибатларини қимматлаштирилган, ақлли бўлмаган счетчиклар (газ, сув), эскалатор ва лифтлар (лифт импортини шотирлар ёрдамида бўғиб, маъмурий чеклаган ҳолда), пандуслар (о, улар ажойиб ҳайкал) кўрдик ва кўрмоқдамиз. Шундай экан, Технопарк'нинг репутацияси-ю, қимматлаштириш тажрибаси инобатга олиниб, ҳеч қурса шу ГЭСларга яқинлаштирилмагани маъқул. Қолаверса. Президент фармонида лазейка қолдирилмай, аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган: микро ГЭС лойиҳалари онлайн аукцион орқали аниқланадиган хусусий инвесторлар томонидан амалга ошириши керак!
Шундай экан, микро ГЭСлар қурилишида агрегатларни воситачиларсиз, тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан олиш афзаллиги ва генерация арзон тушиши бош мақсад бўлиши керак, қанақадир чўнтакларга буюртма ясаб бериш учун маҳаллийлаштириш эмас.
Дарвоқе, ишончли бошқарувдаги Технопарк'нинг ишончли бошқарув битими яна узайтирилдими? Узайтирилган бўлса, қанақа шартларда?
- https://kun.uz/kr/news/2026/06/21/borijar-kanalida-qurilgan-mikro-geslar-nega-ishlamayaptikun.uz
- https://t.me/the_bakiroo/4124@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10560@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8419@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8010@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/12635@the_bakiroo
- https://lex.uz/uz/docs/6189000lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7684@the_bakiroo