37K107Telegramda ochish
2025 йилда қуёш панелига мажбурлашнинг янги кампанияси бошланадими? 2025 йил Дастури лойиҳаси гарчи аввалги йиллардагиларга нисбатан кам сонли ташаббуслар билан шакллантирилган бўлсада, лойиҳанинг 3-банди қўрқитади. Унга кўра, 2025 йилда 27 мингдан зиёд ижтимоий ва хусусий объектларга ҳамда 35 мингта хонадонларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш дастурини киритиш топширилмоқда. 2023 йил баҳордан бошланган панелга мажбурлаш кампанияси ўтган йили ҳам авжига чиққанди. Гарчи шонли энергетиклар "панелга мажбурлаш йўқ" дея қасам ичишганига қарамай, юзлаб, минглаб тадбиркорлар қуёш панели ўрнатмагани важи билан тармоқдан узилганди. Ўтган йили панелга мажбурлаш яширин қарор орқали амалга оширилганди. Агарда ўнминглаб тадбиркорлар ва аҳолига панель ўрнатиш рақамларини дастурга киритиб олишса, урди худо дегани. Бутун йил давомида ўқитувчидан тортиб дўкондоргача, дўхтирдан тортиб фермергача бўлганларни қон қақшатишади. Шунинг учун лойиҳанинг "яшил иқтисодиёт" мазмуни ва моҳиятини обрўсизлантирувчи мазкур банди бутунлай чиқариб ташланиши керак. Қуёш панелини ўрнатиш тадбиркорларда ҳам, аҳолида ҳам мутлақо эркин танлов бўлиши лозим. Давлатнинг вазифаси қуёш панели импорти, ишлаб чиқариш, сотуви, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишгача барча жараёнларда тенг имкониятлар ва соғлом рақобат устунлигини таъминлашдан иборат бўлиши керак. Танлов, тенг имкониятлар ва рақобат сўзлари энергетиклар учун ғирт бегона қадриятлар. Бу чақириқлар соғлом ақл эгалари учун.

Arxivda shunga yaqin