Банклар учун синовли ой
Кучайиб бораётган долларлашув банкларнинг миллий валютадаги ликвидлик бўйича пруденциал талабларни бажаришини деярли имконсиз қилиб қўяди. Агар мақсадли, мақбул кўрсаткичга етиш тез орада якунланмаса ва пул-кредит шартларини жиддий қаттиқлаштириш орқали вазиятни барқарорлаштиришга эришилмаса.
Иккинчи чақириқ муаммоли кредитларнинг, айниқса чакана кредитлар бўйича NPLнинг кескин ўсиши бўлади (кейинги ойлардан корпоратив кредитлар билан муаммоларнинг кучайиши бошланади). Жами аҳоли даромадларининг 17%га яқини халқаро трансфертларга, яъни пул ўтказмаларига тўғри келади. Айрим вилоятларда жами даромадларда пул ўтказмаларининг улуши критик даражада юқори: Хоразмда 27,1%, Самарқандда 25,3%, Андижонда 22,2%.
Кредит қарздорликларининг, айниқса микроқарзлар, автокредитлар ва ипотека кредитларининг сўндирилишида пул ўтказмаларининг таъсири юқори даражада. Ҳали расмий статистика эълон қилингани йўқ, лекин пул ўтказмалари жами ҳажми ўртача 2 баробаргача, меҳнат мигрантлари фақат Россияга боғлиқ бўлган айрим вилоятларда 3-4 баробаргача қисқарган.
Учинчи чақириқ активлари юқори даражада долларлашган банклар билан боғлиқ. Улар асосан давлат банклари. Мазкур банклар капитал етарлилиги билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишларига тўғри келади. Лекин бу сафар ҳам давлатнинг, демакки солиқ тўловчиларнинг ёрдамга келиши тўғри бўлмаса керак.
@the_bakiroo