17K43Telegramda ochish
Долларлашув парадокси Ўзбекистонда банкларнинг активлари ва мажбуриятларининг долларлашуви гарчи ҳар икки тарафда долларлашув даражаси ва улуши деярли тенгдек кўринсада, тенденциялар турлича ва қарама-қарши шаклланади. Мана масалан, шу кунларда, охирги уч ойда сўмнинг долларга нисбатан курси муттасил мустаҳкамланиб бораётган бир шароитда банкларнинг активлари юқори тезликда долларлашиб бормоқда. Чунки бизнес учун мустаҳкамланиб бораётган сўм фонида доллардаги кредитлар ва фоизлар ўта жозибали ва афзал кўринади. Айни вақтда банкларнинг мажбуриятлар қисмида долларлашув борган сайин пасайиб бормоқда, чунки аҳоли ҳам, бизнес ҳам маблағларини валютада ушлашга рағбат мавжуд эмас. Худди шу воқеликка тескари ҳолатни масалан, февраль-март ойларида кузатгандик. Уруш бошланиши ва бошлангандан кейинги юқори ноаниқлик шароитида долларда кредит олиш деярли тўхтаб қолди, доллардаги кредити бор бизнес кредит мажбуриятларини сўмга ўтказиш ҳаракатларини бошлаб юборди. Шу билан бирга аҳоли ҳам, бизнес ҳам маблағларини долларга ўтказиш чораларини кўришга ўтди. Натижада биз ўша кунларда банк мажбуриятларининг ҳаддан ташқари долларлашувига гувоҳ бўлдик. Банкларнинг активлардаги долларлашуви, хусусан 1 апрель ҳолатига энг паст минимумларгача тушди. Дарвоқе, бизнес тавсиялар ўша-ўша. Гарчи сўм мустаҳкамланганида давом этаётган бўлса-да, узоқ муддатли, айниқса товар ва хизматлар реализацияси ички бозорга қаратилган лойиҳалар учун доллардаги кредитлар риски баландлигича қолаверади. Вазиятдан фойдаланиб қолишга уринишлар ҳам самара кўрсатиши мумкин. Лекин бунда доллардаги кредитларнинг муддати 3-6 ойдан ошмагани маъқул. Сўмдаги кредитлар гарчи қиммат кўринсада, узоқ горизонтда ва юқори инфляция шароитида барибир афзаллигини сақлайди. Айниқса шартномада фоизларни асосий ставкага боғлаб олишга муваффақ бўлсангиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin