29K179Telegramda ochish
Бепул йўл ҳақи бўлмайди Гарчи 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилиши эълон қилинган бўлсада, бунинг тўлови албатта бўлади. Тошкент метрополитени ҳар йили бюджетдан бепул фойдаланувчилар тоифаси учун ва кўрилган зарарларни қоплашга юзлаб миллиард сўм компенсация олади. 31 декабрь куни йўл ҳақининг бепул деб эълон қилиниши шу компенсацияни яна бир неча миллиардга оширади холос. Барибир тўловчи ўзимиз бўламиз, лекин шундай популистлик қарор туфайли қаердадир мактаб қурилиши ёки иситиш тизимининг янгиланиши кечикади. Қайсидир касалхона тиббий жиҳозсиз қолади. Хурсанд бўладиган эмас, хафа қиладиган қарор.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin