18K193Telegramda ochish
Ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади, деб баёнот берипти Транспорт вазирлиги. Текин нарса йўқ ва бўлмайди. Кунига 300-350 минг, ойига 10 миллион қўлқоп керак бўлади, донаси 2 мингдан, жами қиймати 20 миллиард сўм. Метро зарар кўриб ишловчи тузилма, умуман бутун шаҳар транспорт тизими ҳам. Субсидияда ўтиради. Ўша субсидияга яна 20 млрд.сўм қўшилади. Уёқда эса бенефициари Фустонхўжаев Фалонхўжа ака бўлган фирмадан фалон миллиардга давлат хариди амалга оширилади. Мана бу профит ва мана шу Транспорт вазирлиги аҳмоқона қарорининг қиймати. Савол эса битта: Ўғирликни қачон тўхтатасизлар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin