Нархларни тушириш учун нархлар назоратидан қулай усул йўқ, дейилади Янги Ўзбекистонда антиэмпирик йўл билан олиб борилаётган антитадқиқотларда.
Чуқур антииқтисодий антитаҳлиллар асосида аниқ бўлдики, айнан суяксиз ва сифатли гўшт сотаётганлар нархни ошириб юбораяпти экан. Лаҳм гўшт сотишга чек қўйилса кифоя, гўшт нархини пасайтирса бўлади. Фақат ҳар бир қассоб устига прокурор, мелиса, солиқчи ва албатта ҳокимларни ўтқазиш керак.
Гўшт таркибидаги гўшт миқдорини мақбуллаштириш йўли билан гўшт нархини янги йилга қадар 20 минг сўмгача тушириш мумкин дейилмоқда.
Бу ўхшаши йўқ, ноёб метод тақдирланиши лозим.
ШНобелни беришда ШНобель қўмитасидагилар бу йил ҳам адашишди. Кейинги мавсумда албатта ғолиблик сизларники бўлади!