Озиқ-овқат нархлари 2022 йилда ҳам ошишда давом этади
Бутун 2021 йил озиқ-овқат нархларининг тинимсиз ўсиши билан боғлиқ чақириқ ва муаммоларни яратди.
Прогнозларга кўра, озиқ-овқатлар нархи билан боғлиқ муаммолар 2022 йилда ҳам сақланиб қолади.
Олимларнинг фикрича, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли бундай муаммоли вазият нормага айланади.
Пандемия ва постпандемия муҳитида нафақат об-ҳаво ўзгаришлари, балки логистика занжирларининг узилиши, истеъмолчиларнинг озиқ-овқатга талабидаги ўзгаришларни ҳам яратди.
2021 йилда нархи ошмаган озиқ-овқатнинг ўзи қолгани йўқ. Бу шакар, буғдой, гўшт, картошка, маккажўҳори ва ҳатто кофегача. Саналганларнинг аксарияти бўйича ҳосилдорлик қурғоқчилик ёки ортиқча ёғингарчилик оқибатида кескин пасайди.
Энг ёмони, иқлим ўзгаришлари, логистика муаммолари ва талабнинг ўзгариши муаммолари ёнига давлатларнинг эгоистик сиёсати ҳам қўшилди.
Аксар ҳукуматлар вазият фақат оғирлашиб боришини назарда тутиб керагидан ортиқ захиралар яратишни бошлади, бошқа тоифа ҳукуматлар эса озиқ-овқат экспорти бўйича савдо чекловларини тобора кўпайтириб боришмоқда (Қозоғистон, Россия ва ҳатто Ўзбекистон мисолида ҳам кўриш мумкин). Бу ўзи шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.