Uzb_Meteo kanalidan
2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги.
ФАОнинг озиқ-овқат нархлари индекси ва истеъмолчилар сезгисига кўра, ҳозирги кунда жаҳон озиқ-овқат нархлари, айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида рекорд даражада юқори. East-Fruit эсперти Андрей Ярмак фикрича: ''Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот ва мевалар нархи янада кескин ошиши, тарихий рекордларни янгилаши эҳтимоли юқори. Аммо шуни айтиш мумкинки, кўплаб фермерларимиз учун 2022 йил муваффақиятли кечиши ҳам мумкин."
Аввало, келинг, нима учун ҳозир жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиб кетаётганини тушинишга ҳаракат қиламиз. Мен сабабларнинг бир нечта тоифаларини кўрмоқдаман:
🔹Макроиқтисодий,
🔹Саноат,
🔹Сиёсий,
🔹Логистик,
🔹Иқлимий,
🔹Энергетик.
Ушбу сабабларни қисқача тушунтиришга ҳаракат қиламан:
Сиёсий сабаблар – маҳсулотлар экспорти ёки импортига чекловлар сони ортиб бораётгани, шунингдек, турли мамлакатлар ўртасида давом этаётган савдо урушлари ҳозирги вақтда жаҳон нархларига катта таъсир кўрсатмоқда. Яъни, эркин бозор фаолиятининг чекланиши ва унга давлат ҳукуматлари аралашуви мисолида намоён бўлувчи ҳамма нарса шу мамлакатлар аҳолиси учун озиқ-овқат нархлари ошишига олиб келмоқда. Бошқача айтадиган бўлсак, сўнгги йилларда биз кузатган глобаллашув жараёни ҳар бир транзакция учун харажатлар камайиши ҳисобига маҳсулотлар арзонлашувига олиб келди, аммо ҳозир у тескари йўналишда ривожлана бошлади: айрим давлатлар божларни оширмоқда, давлат томонидан тартибга солишнинг турлича усуллари жорий қилинмоқда, захиралар оширилмоқда.
Макроиқтисодий сабаблар - ҳозир жаҳондаги маҳсулотлар нархига асосий таъсир кўрсатмоқда. Афсуски, пандемия даврида жаҳонда жуда кўп пул “чоп этилди” – бу пуллар нархлар ошишига қарамай, талаб камайишига йўл қўймаяпти. Йил охирида АҚШдаги инфляция 7 фоизга баҳоланди – бу деярли 40 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир! Яъни, агар сиз пулни долларда жамғарган бўлсангиз, унда 2021 йил бошидаги 100 долларингиз 93 доллар бўлиб қолди. Шубҳасис, бунда инфляция озиқ-овқат нархлари ошишига ҳам олиб келади.
Логистика масаласи - сабзавот ва мевалар савдоси билан шуғулланувчи ҳар бир кишига маълум. Ҳозирда жаҳон тарихдаги энг шафқатсиз логистик инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқда. Ва ҳозирча уни ҳал этишнинг уддасидан чиқиб бўлмаяпти. Бир мамлакатдан бошқасига озиқ-овқат етказиб бериш нархи доимий равишда ўсиб бормоқда ва етказиб бериш имконияти ҳар доим ҳам, ҳатто юқори нархларда ҳам мавжуд эмас. Йил давомида транспорт харажатлари ўртача 3-4 баробар ошиб кетди ва нафақат денгиз контейнерлари, балки қуруқликдаги ташиш нархи ҳам қимматлаган. Кўпгина мамлакатларда юк машиналари ҳайдовчиларининг етишмовчилиги келиб чиқди. Бунга Cоvid-19 сабабли саёҳат билан боғлиқ вақти-вақти билан ўрнатилаётган чекловлар муаммосини ҳам қўшамиз. Ва буларнинг бари, албатта, истеъмолчи тўлайдиган товарлар нархларига кўчади!
Тармоқ сабаблари - фақат маълум бир тармоқ ёки маҳсулот тоифаси учун муҳим бўлган сабаблардир. Масалан, жаҳонда олма ҳаддан зиёд кўп етиштирилган бўлса ва бу мева тренд(мода) маҳсулот бўлмаса, истеъмолчида пул бор бўлса-да, унинг истеъмоли ўсмаслиги мумкин, демак, нархлар ҳам кўтарилмаслиги эҳтимоли баланд. Мен ушбу сабабларни бу ерда батафсил айтиб ўтирмайман, чунки, ҳар бир маҳсулот тури учун вазият кескин фарқлидир. Фақат шуни қайд этмоқчиманки, ғалла, шакар, ёғ-мой, маълум даражада гўшт ва сут каби оммавий хом ашё етиштиришга йўналтирилган тармоқлардан кўра сабзавот ва мевалар учун тармоқ сабаблари муҳимроқдир.
Иқлимий сабаблар - Барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асосий кўтарилиб кетишидаги етакчи омил. Юқоридаги барча сабабларданда хавфли. Глобал иқлим ўзгариши, минтақаларда тўсатдан мавсумга хос бўлмаган ноодатий совуқ ва иссиқ аномалиялар частотасининг ортиши, дунёнининг кўплаб минтақаларида қурғоқчилик ва жойларга кўп ёғин тушушини тезлаштириб юборди. Ушбу йил ҳам катта эҳтимол иқлимий омиллар озиқ-овқат маҳсулоти нархини юқори бўлишини таъминлайди.
#Богдорчилик
1 - қисм.