Ошди-ошди мавсуми: Кўмир нархи 25%га ошадими?
Албатта, кўмир нархи эркинлашиши дегани, олигархистон ва монополистон реалликларида нархларнинг осмонга сакраб ошишини англатади. Бошқача бўлиши мумкинми? Ўзи мақсад, триллионлаб самарасизлик (қачондир ўғирлик деб ёзса бўлади) учун товонни истеъмолчилардан суғуриб олишдан бошқа яна нима бўлиши мумкин?
Монополист Ўзбеккўмир каттаконлари нархларни ошишириш ҳақида ҳали ўтган йил ноябрдаёқ режа қилиб улгуришганига нима дейсиз? Улар тасдиқлаган режаларга ишонилса, 2026 йилда кўмир нархлари камида 25%га ошиши керак бўлади.
Бу ҳаммаси эмас. Кўмир ишлаб чиқариш камаяди. 2025 йилги 7 млн.тонна кутилмадан, 2026 йилда 5 700 тоннагача (-18,6%). Ажойиб режалар, шундай эмасми? Кўмир ишлаб чиқаришни камайтириб, нархларни кескин оширасиз (кўмир қазиб олиш тубга қулаётганидан хабарингиз бўлса керак). Вуа-ля.
Сиз нима деб ўйлайсиз, кўмир бошқарувини эгаллаган олигархлар шунча йилдан бери ясаган ва ўзлаштирган ҳамма илма-тешиклар шу билан ёпилиб кетадими? Ё яна давом этадими?