15K82Telegramda ochish
Кўмир нархи кескин ошди, сифати ҳам ошадими, танлов-чи? 2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилиниб, нархлар бирданига 2,1 карра оширилганидан кейин кўмирнинг маиший истеъмолчиларида туғилаётган асосий савол шу бўлиб қолмоқда. Кўмир нархининг бозор белгилашидан кейин қабул қилинган қарорга қарасак, ижобий ва ишончли жавобдан кўра, бўшлиқлар кўпроқдек. Биринчидан, жорий куз-қиш мавсуми давомида таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган аҳоли ва бюджет ташкилотларига «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан кўмир кафолатланган тарзда етказиб берилади ва сотилади. Гарчи юқори даражада коррупциялашган (1, 2, 3, 4, 5...) "Кўмир таъминот» МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш режалаштирилаётганига қарамай, бу ҳали бери рўй бермайдиган кўринади. Бу куз ҳам миллионлаб ўзбекистонликлар ўзининг пулига Кўмир таъминотнинг эшигида сарсон бўлиши эҳтимоли юқори, фақат каррасига қимматроқ тўлаб. Иккинчидан, ҳар бир вилоятда ҳокимлар воситачилигижа аҳолига кўмир етказувчи камида 3та тадбиркорлар жараёнга жалб этилиши айтилмоқда. Бу тадбиркорлар ўзаро аффилланган ва боғланган бўлиши, ҳудудларда ёмон давлат тақсимотчиси ўрнига янада ёмон хусусий монополист пайдо бўлмаслигининг эҳтимоли қандай? Учинчидан, қамровни кенгайтириш учун Порталга қўшиладиган кўмир сотувчиларга қўйиладиган қаттиқ талаблар (темир йўли борларга устунлик, омбор, автотарози, автоюклагич) талабгорлар сонини кескин камайтиради. Бозордаги ўрта ва кичик ўйинчилар жараёндан яна четда қолади. Нархлар барқарорлиги ва рақобат бўлиши учун айнан ўрта ва кичик ўйинчиларнинг мавжуд бўлиши (қўпол қилиб айтганда, рақобатли ва сифатли кўмир сотувчилар) ҳаддан ташқари муҳимлиги яна эсдан чиқиб қолган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin