17K176Telegramda ochish
Кимдир сизга энергия нархларини жаҳон нархларига етказсак кифоя, энергия мўл бўлади, деса ишонманг, калиш билан унинг сочи силлиқ таралган бошига солинг. Бетига тупурсангиз ҳам бўлади. Мана уч йилдирки энергетика соҳасини ўн йиллар давомида эмиб, соғиб келганлар ўзлари ислоҳот деб номланган бузғунчилигини давом эттиришмоқда. Уларга жазо йўқ, уларнинг мушугини биров пишт демайди. Соҳага киритилган миллиардлаб доллар маблағлар қайси туйнукка кетганини, кетаётганини суриштирувчи ҳам йўқ. Йиллар давомида арзон энергия Ўзбекистон товар ва хизматларининг нисбий афзаллигини ва рақобатбардошлигини таъминлаган. "Ислоҳот"чи ўзлаштирувчиларнинг уч йиллик ҳаракатлари давомида Ўзбекистон мана шу рақобатбардошликни ҳам йўқотди. Қайта тиклаб бўлмас даражада йўқотди. Сабрли халқимиз эски ва янги ёлғонларга қандай кўниккан бўлса, свет, газ ва иссиқлик йўқлигига ҳам шунчалар кўниккан. Иситиш ва ёруғликни майли қўя туринг, энергиясиз ЯИМ яратиладими? Энергиясиз экспорт бўладими? Қанақа иқтисодий ўсиш ҳақида валақлаш мумкин? Энергия нархларини жаҳон нархларигача ошириш мафкурасини илгари сурувчи сохта экспертларни ғоявий шерик қилиб олган ўғрилар амалда нимага эришди? Нархлар ошди, ошади, яна ошаверади, лекин ҳамма исталган вақт ишлата оладиган энергия, пулини тўлаб харид қилиш принципларида ишлайдиган энергетика бозори бўлмади, бўлмайди ҳам. Агар ўзларини ислоҳотчи деб атаб олганлар даф бўлмаса. Ишонмайсизми? Энергетика вазирлигининг мана бу захарханда жавобини ўқинг. Газ тармоғидан узилгач ҳосили нобуд бўлган иссиқхоналар ўзлари айбдор экан, улар ўз вақтида кўмир захира қилиб қўймаган эмиш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin