Кўмир нархларини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
Бугунги йиғилишда 2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан белгилаш амалиётини бекор қилиш ҳамда кўмирни давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар стратегик турлари рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Бунда кўмир нархи талаб ва таклиф асосида шаклланади, истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади.
Иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчилар кўмирни “таклиф сўрови” тартиби асосида, ҳисобот давридаги ўртача биржа нархларида харид қилиши мумкин бўлади.
Mycoal.uz портали орқали кўмир сотиб олган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга жорий йил июнь-декабрь ойларида 600 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти фаолияти тугатилиб, ҳудудлардаги 96 та кўмир омбори ва техникалар аукцион савдолари орқали сотилади.
- https://president.uz/uz/lists/view/9253president.uz
- https://Mycoal.uzmycoal.uz