27K91Telegramda ochish
Шонли энергетиклар Афғонистонда газ конларини қазимоқчи Ажойиб шонли энергетикларимиз бор. Ўзбекистон конларини каррасига қиммат ва тендерсиз пудратлар билан шимолдаги босқинчилар ва уларнинг пудратчи эмиссарларига бурғулатишади, қуриб бўлган қудуқларни таъмирлатишади. Айни шу вақтда, бир қарасанг Озарбойжонда, Каспий шельфида қазиш режаларини тинимсиз анонс қилиб туришган бўлади. Яна бир қарсанг, улар Афғонистонда. Газ қазиб олишга 1 млрд доллар тикишмоқчи. Ўзлари самарасиз лойиҳалар ва каррасига қиммат пудратлар ортидан бўғзигача қарзга ботган, қайта молиялаш билан пул оқимидаги тешиклар ёпилаяпти. 1 млрд долларни қаердан топишади? Яна ўзбекистонликлар бўйнига илишадими? Пудратни кимга беришади? Бегона қилишмас, ҳартугул валийнеъматларнинг мақсадиям шу бўлса керак, харажати шонли энергетиклар орқали ўзбекистонликлар бўйнига, даромади ва пул оқими Кипрга, балки Гонгонгга, балки Швейцарияга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin